Mercedes-Benz'нинг фойдаси 43% га камайди
FactSet томонидан сўров қилинган таҳлилчилар эса фойдани 2,03 миллиард евро, даромадни эса 35 миллиард евро деб тахмин қилишган эди.
Компания, айниқса импорт божлари билан боғлиқ юқори ўзгарувчанлик туфайли, йил охиригача молиявий натижаларни аниқ башорат қилиш имкони йўқлигини билдирди.
Харажатларни қисқартириш мақсадида Mercedes-Benz маъмурий ходимларга 500 минг евро миқдорида ихтиёрий компенсация таклиф қилмоқда. Бу дастур 2027 йилгача 5 миллиард евро тежашни мақсад қилган.