Чегарада қуйма олтинни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди
Шахсий кўрик натижасида фуқаронинг танасидан умумий оғирлиги 1 028 грамм бўлган қуйма тилла бўлаклари аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур олтин буюмларининг умумий қиймати 1 миллиард 312 миллион сўмни ташкил этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси