Соғликни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди
«Белгиланган ислоҳотларимиз қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эриша олмаймиз», - деди Президент.
Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий «электрон рецепт»ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона»ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.
«Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди», - деди давлат раҳбари.
Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.