Ўзбекистон биринчи марта бир ойда 1 миллион турист қабул қилди
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, сайёҳларнинг асосий қисми Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган.
Қўмита вакилларининг таъкидлашича, бу кўрсаткич нафақат тарихий натика, балки мамлакатда туризм соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир.
Ўзбекистон келгусида хорижлик сайёҳлар учун хизматлар турини кенгайтириш ва миллий туризмнинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.