Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддият кескинлашди
Покистон томони бу ҳужумлар натижасида 31 фуқаро ҳалок бўлганини, шу жумладан, «Жаиш-е-Мухаммад» гуруҳи раҳбари Масуд Азҳарнинг 10 нафар қариндоши қурбон бўлганини маълум қилди. Ҳиндистон эса ҳужумлар фақат террорчи объектларга қаратилганини ва 100 дан ортиқ террорчи нобуд этилганини билдирди.
8 май куни Лахор шаҳрида бир неча портлашлар содир бўлди. Покистон армияси Ҳиндистон томонидан юборилган 25 та дронини уриб туширганини маълум қилди. Ҳиндистон эса Покистоннинг дрон ва ракеталар орқали ҳужумларини бартараф этганини билдирди.
Мазкур зиддият ядровий қуролларга эга бўлган икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мураккаблаштирмоқда. Халқаро ҳамжамият томонларни зўравонликни тўхтатиш ва музокаралар олиб боришга чақирмоқда.