2025 йил бошидан Ўзбекистон ҳудудларига 241 та автобус етказилди
Энг кўп автобуслар Фарғона, Жиззах ва Самарқанд вилоятларига берилди. Ўтган йил якунига кўра, ҳудудлардаги ташувчилар автопарки 700 та автобус ва 530 та микроавтобус билан тўлдирилган эди.
Янги транспорт воситалари ҳисобига 113 та янги йўналиш очилди. Шунингдек, 48 та автобус йўналиши брутто-контракт тизимига ўтказилди.