Элдор Шомуродов А Сериянинг ҳафта рамзий жамоасига киритилди
Шомуродов ўтган ҳафтада "Фиорентина"га қарши ўйинда Артём Довбикка голли пас бериб, жамоасига 1:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Шомуродовнинг трансфер баҳоси 4 миллион еврони ташкил этади. 2025 йил 8 май ҳолатига кўра, у "Рома" сафида 82 ўйинда 13 гол урган ва 11 голли пас берган.
Шунингдек, Шомуродов "Рома" клуби мухлислари томонидан апрель ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ушбу ойда у "Ювентус" ва "Верона"га қарши ўйинларда гол урди, "Интер"га қарши ўйинда эса голли пас берди.