Тошкентда BMW ва Matiz тўқнашди
2025 йил 27 май куни соат тахминан 15:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор проспектида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
BMW русумидаги автомобил ҳайдовчиси (2004 йил туғилган) Matiz автомобили билан тўқнашган. Matiz рулда 1996 йилда туғилган фуқаро бўлган.
Ҳодиса натижасида ҳар икки транспорт воситасига жиддий техник шикаст етган. Жабрланувчилар қайд этилмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вазирлик ҳайдовчиларни тезликни оширмасликка чақиради.