БПИ ходимлари қарздан тушган пулдан мукофот олади
• Бюро ходимлари ижро хужжатларига асосан мажбурий равишда ундирилган қарз маблағларидан 10% маблағни мукофот сифатида олишлари мумкин.
• Бу пуллар Бюрони ривожлантириш жамғармаси орқали ажратилади ва автоматик тарзда ҳар ой ҳисобланади.
• Агар ижро иши қисман ёки енгиллаштирилган тартибда бажарилган бўлса — мукофот тўланмайди.
Ижрочиларга тўланадиган мукофот:
• Марказий аппарат ходимлари — 80% устама, лекин 3 МРМ (3,47 млн сўм)дан кўп эмас
• Ҳудудий ходимлар — 20% устама, лимит — 4 МРМ (4,62 млн сўм)
• Фақат тўғридан-тўғри ундириш амалга оширилганда мукофот берилади
Мукофотларнинг аниқ миқдори Ягона электрон база орқали аниқланади.