Бен Коллинз Praga Bohema билан Top Gear рекордини янгилади
Бен Коллинз Praga Bohema рулсида 2,82 км масофани 1 дақиқа 9,8 сонияда босиб ўтди. Бу кўрсаткич Aston Martin Valkyrie гибрид гиперкари натижасидан атиги 0,2 сонияга ортиқроқ.
Praga фақат 89 дона Bohema чиқаришни режалаштирган. Барча автомобиллар Чехияда қўлда йиғилади. Илк харидорларга етказиб бериш ўтган йил охирида бошланган.
Bohema 3,8 литрли, 700 от кучига (750 Нм) эга Nissan GT-R'дан олинган V6 двигатели билан жиҳозланган. Унинг оғирлиги 1 тоннага етмайди. 0-100 км/соатгача тезлашиш 2,3 сонияни ташкил қилади, максимал тезлиги 300 км/соатдан ортиқ. 250 км/соат тезликда аэродинамика 900 кг дан ортиқ босим ҳосил қилади.