Genesis GV60 Magma: Электр кроссоверининг илк суратлари
GV60 Magma Hyundai’нинг E-GMP платформасида ишлаб чиқилган бўлиб, 84 кВт·соатлик батарея ва икки моторли тўлиқ ҳаракатланиш тизимига эга. Инсайдерлар маълумотларига кўра, бу модель 700 от кучидан ортиқ қувватга эга бўлиб, 0 дан 100 км/соатгача 3,4 сонияда тезлашиши мумкин.
Автомобилнинг олд қисмида катта ҳаво кириш жойлари, икки қаватли панжара ва янги аэродинамик элементлар мавжуд. Салон ва техник жиҳатлар ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар берилмаган.
GV60 Magma’нинг расмий тақдимоти 2025 йил июль ойида Гудвуд фестивалида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш 2025 йилнинг учинчи чорагида Жанубий Кореяда бошланиб, йил охиригача Европага ҳам етказилиши режалаштирилган.