АҚШ Узбекистондаги сув ресурсларини ўрганади
Ушбу ташаббус доирасида Қашқадарё дарёсининг сув режими ва мавсумий динамикаси, шунингдек, ер юзасидаги сувлар ҳамда қор қатламининг таҳлили кўзда тутилган. Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистон ҳукуматига сув ресурсларини баҳолаш бўйича илмий ва техник салоҳиятни оширишга кўмаклашиш.
Қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар олиб борилади:
. Қашқадарё дарёсида сув манбалари ва мавсумий ўзгаришлар ўрганилади.
. Ер юзаси сувлари ва қор қатлами таҳлил қилиниб, сел ва тошқинлар хавфи баҳоланади.
. Ўзбекистондаги олимлар, муҳандислар ва талабалар АҚШ Геологик хизмати фаолияти билан танишади ва тажриба алмашадилар.
Лойиҳалар 2026 йил май ойи охиригача якунланиши режалаштирилган.