Индонезия футболчиларига Хитой устидан ғалаба учун Rolex соатлари берилди
Индонезия ОАВларининг хабар беришича, ҳар бир соатнинг бозордаги нархи тахминан 193 миллион рупия, яъни 150 миллион сўм атрофида бўлиб, бу мамлакатдаги ўртача ойлик маошнинг бир неча бараварига тўғри келади.
Бу ҳадя орқали президент футболчиларга жонбозлик ва ўз Ватанини халқаро миқёсда муносиб тарғиб этгани учун миннатдорлик билдирди. Бундай ишонч ва рағбат мамлакатда футбол ривожига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Айни пайтда Индонезия терма жамоаси ЖЧ–2026 саралашининг учинчи босқичида C гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Шунга қарамасдан, жамоа кейинги босқичга йўлланмани олдиндан кафолатлаб бўлган.
Таъкидлаш жоиз, Индонезия сўнгги йилларда миллий футбол ривожига катта сармоя ва эътибор қаратаётган мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Давлат даражасидаги бундай эътироф ва рағбат эса футболчиларнинг мотивациясига катта туртки бўлиши шубҳасиз.