Роналду пенальтиларга қарай олмади — асабийлашди
Криштиану Роналду иккинчи бўлим охирида жароҳат сабабли алмаштирилгани учун пенальти сериясида иштирок этмади. У тех зонада жамоа аъзолари билан бирга бўлган.
Қизиғи шундаки, 40 ёшли Роналду ўзининг бой тажрибасига қарамай, пенальти зарбаларини кўра олмади — у юзини Диогу Далотнинг елкасига қўйиб, ўзини тинчлантиришга уринди. Аммо сўнгги сэйвдан сўнг Роналду жуда хурсанд бўлиб, қатъий ҳиссиётларини яширолмади.