ПСЖ сафидаги тўрт португал футболчи 2024/25 мавсумида бешинчи совринни қўлга киритди
Жорий ҳафтада улар Португалия терма жамоаси таркибида Лига миллатлари финалида Испанияни пенальтиларда 5:3 ҳисобида мағлуб этишди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди.
Бундан олдин Мендеш, Невеш, Витинья ва Рамуш ПСЖ билан Чемпионлар Лигаси, Лига 1, Франция кубоги ва Суперкубокда ҳам ғалаба қозонишган.
Алоҳида қайд этиш жоиз, финалда Нуну Мендеш энг яхши ўйинчи деб топилди. У ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, пенальтида ҳам аниқ зарба йўллади.