Ўзбекистон аёллари Фаластинга қарши 4 та гол билан ғалаба қилди
Катрина Кулбите бошчилигидаги жамоа майдонда тўлиқ устунликни қўлга киритди. Ушбу беллашув Осиё Кубоги саралаш ўйинлари олдидан муҳим синов вазифасини ўтади. Саралашдаги биринчи учрашув 29 июн куни Шри-Ланкага қарши бўлиб ўтади.
Назорат ўйинида ўз голлари билан терма жамоамизнинг устунлигини таъминлаган футболчилар:
1. Мафтуна Шойимова — 8-дақиқа,
2. Диёрахон Хабибуллаева — 31-дақиқа,
3. Людмила Карачик — 40-дақиқа,
4. Нозимахон Эргашева — 45+1-дақиқа.
Терма жамоа мураббийлари ва мутахассислар бу ғалабани жамоанинг руҳий тайёргарлиги ва тактик етуклиги билан боғлашмоқда. Айни пайтда, саралаш босқичигача бўлган қисқа фурсатда жамоа ўз камчиликларини бартараф этиш устида иш олиб боради.