Ўзбекистон эркин курашчилари Осиё чемпионатини 3-ўринда якунлади
Мусобақанинг сўнгги кунида ўсмирлар ўртасида эркин кураш баҳслари ўтказилди. Ўзбекистонлик ёш полвонлар икки та серебро ва уч та бронза медалини қўлга киритишди:
Кумуш:
. 51 кг — Улуғбек Рашидов
. 55 кг — Абдумалик Жалолиддинов
Бронза:
. 45 кг — Миржалол Мукаммилов
. 48 кг — Шаҳобиддин Нурманов
. 60 кг — Фахриддин Насриддинов
Жами натижаларга кўра, Ўзбекистоннинг U-17 ёш тоифасидаги эркин курашчилари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали билан жамоавий баҳолашда 3-ўринни эгаллади.
Шунингдек, умумий ҳисобда терма жамоа ўсмирлар ўртасида спорт курашининг барча йўналишларида 5 та олтин, 7 та кумуш ва 12 та бронза медали қўлга киритган.