Ўзбекистонда шарбат ишлаб чиқариш 41,3 минг тоннага етди
2025 йилнинг январь–май ойларида йирик корхоналар томонидан 41 303,5 тонна мевали шарбат ишлаб чиқарилган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4 955,2 тоннага ёки 13,6% га кўпдир.
Сўнгги йиллардаги мевали шарбат ишлаб чиқариш динамикаси қуйидагича:
. 2023 йил — 35 095,1 тонна
. 2024 йил — 36 348,3 тонна
. 2025 йил — 41 303,5 тонна
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорида маҳаллий ва чет эллик ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган мевали шарбат турлари анча кенгайган. Бироқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт маҳсулотларга муносиб рақобат кўрсатмоқда.