"Челси" йирик ҳисобда "Бенфика"ни мағлуб этди (видео)
Учрашувнинг 64-дақиқасида Рис Жеймс жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Аммо 85-дақиқада кучли ёмғир ва яшин туфайли ўйин тўхтатилди. Кейин футболчилар майдонга қайтишди ва ҳакам беллашувга 6 дақиқа қўшиб берди.
Ушбу қўшимча вақтда португалияликлар фойдасига пеналти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Анхель Ди Мария аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди ва экстра-таймларга йўл очилди.
Қўшимча бўлимларда Нкунку 108-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (1:2). 114 ва 117-дақиқаларда эса Педро Нето ҳамда Киернан гол урган ҳолда, йирик ҳисобни таъминлашди (1:4).
Шу тариқа, Энцо Мареска шогирдлари чорак финалда Бразилиянинг “Палмейрас” жамоасига қарши майдонга тушади.