Қарздорга тегишли автомашина солиқ қарзи эвазига хатланди
Қарздор фермер хўжалигига ижро ҳужжати асосида қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш учун белгиланган муддат берилган бўлиб, ушбу муддат ичида қарздорлик тўланмаган.
Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалиги тасарруфида бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини Мажбурий ижро бюросининг Нарпай туман бўлими томонидан электрон онлайн аукцион савдосига чиқариш бўйича чоралар кўрилмоқда.