"Бриджертон" юлдузи реал ҳаётдаги муҳаббат билан экрандаги романтика ўртасида фарқ борлигини айтди
Бу ҳақда у Британияда машҳур Чиcкен Шоп Дате ток-шоусида бошловчи Амелия Димолденберг билан суҳбат чоғида айтиб ўтди, деб Pravilamag.ru хабар берди.
"Сизнинг фикрингизча, "Бриджертонлар" сериалининг бир қисми бўлиш романтик муносабатларда яхшироқ одамга айлантирдими?" — деб сўради бошловчи.
"Йўқ!"— деб кулиб жавоб берди Бейли.
Актёрнинг таъкидлашича, экрандаги романтика — бу реал ҳаётдан йироқ бўлган фантазиядир. Унга кўра, "романтик муносабатлар ҳаётий ва ҳақиқий бўлиши керак".
"Бу бир фантазия эди, тўғрими? Ҳақиқий муносабатлар — бу бошқача", — деди актёр.
"Бриджертонлар" Netflix’нинг энг машҳур ва кўп кўрилган сериалларидан бири ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга кўра, сериалнинг навбатдаги мавсуми суратга олиниб бўлинган ва 2026 йилда намойиш этилиши кутилмоқда.