Хитой Ўзбекистонни телефонлар билан тўлдирди
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ушбу қурилмаларнинг 1,1 миллиони ёки 76,4 фоизи Хитойдан келтирилган.
Иккинчи ўринда Вьетнам турибди — бу давлатдан 304,5 минг дона телефон келтирилган. Учинчи ўринда esa Бирлашган Араб Амирликлари — 47,3 минг телефон.
Шунингдек, Ўзбекистон Ҳиндистондан 15,6 минг, бошқа мамлакатлардан эса 0,9 минг телефон сотиб олган.
Умуман олганда, беш ой давомида мобил қурилмалар импорти 159 миллион долларга тенг бўлди.