Брюссел метросида жасад топилди — икки линия ёпилди
Ҳодиса оқибатида 2 ва 6-метро линиялари қатнови тиғиз вақтда тўхтатилди. Бу ҳолат соат 13:00 дан бошлаб амалга кирган ва тергов якунлангунига қадар давом этиши айтилади.
"Трон" ва "Брюссел-Миди" бекатлари орасидаги қатнов ҳам вақтинча бекор қилинган. Вафот этган шахснинг шахсияти ва унинг қандай қилиб метро туннелига тушиб қолгани ҳозирча аниқ эмас.
Маҳаллий ҳокимият фуқароларга ер усти транспорти, айниқса трамвайлардан фойдаланишни тавсия этмоқда.
Тергов ишлари давом этмоқда.