Йoахим Лёв Ўзбекистонни бошқариши мумкинми? Музокаралар олиб борилмоқда
"Championat.asia" манбасининг ёзишича, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Германия терма жамоасини 2014 йили Жаҳон чемпионига айлантирган машҳур мутахассис Йоахим Лёв билан алоқа ўрнатган. Ҳозирда мутахассис билан музокаралар олиб борилаётгани айтилмоқда.
65 ёшли Лёв ўз вақтида Германия термасини муваффақиятли бошқариб, 2014 йили Бразилиядаги мундиалда чемпионликка етаклаган эди. Ўша йилнинг ўзида у ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.
Шунингдек, у 2021 йил март ойида Германия терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этган ва шундан бери ҳеч бир жамоани бошқармаган.
Энди эса у бу сафар Ўзбекистон орқали катта футболга яна қайтиш эҳтимоли бор.