Капотда балиқ “боққан” блогер жаримага тортилди
Мазкур ҳолат интернет фойдаланувчиларининг қаттиқ танқидига учради. Бу қонунбузарлик Экология вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳамкорликда ўрганилди. Текширув давомида ушбу воқеа Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро И.Н. томонидан амалга оширилгани аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисмига асосан расмий баённома тузилди. Унга БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 миллион 125 минг сўм миқдорида маъмурий жарима тайинланди.
Экологлар ва мутасадди идоралар табиатдаги ҳар қандай тирик мавжудотга нисбатан шафқатсиз муносабатни кескин қоралаб, бундай хатти-ҳаракатлар қонун билан жазоланишини эслатиб ўтмоқда.