“Ташаббусли бюджет”нинг янги мавсуми бошланмоқда
Бу ташаббус орқали маҳаллалардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш учун фуқаролар ўз лойиҳаларини тақдим этишлари, кейинчалик улар учун овоз беришлари мумкин бўлади. Ғолиб лойиҳалар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Мавсумнинг асосий босқичлари қуйидагича белгиланган:
- Лойиҳа юбориш: 15 июл – 3 август;
- Лойиҳаларни саралаш: 4 – 18 август;
- Тарғибот ишлари: 19 – 21 август;
- Овоз бериш жараёни: 22 – 31 август.
Энг кўп овоз тўплаган ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь — Мустақиллик кунида эълон қилинади.
Ҳар бир фуқаро ўз маҳалласидаги аҳоли учун муҳим бўлган масалаларни кўтариб чиқиш ва уларни амалга оширишда фаол иштирок этиши мумкин.