Бухорода 4,2 балллик зилзила: яқин ҳудудларда ҳам сезилди
Зилзила эпицентри 10 км чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг таъсири фақат Жондорда эмас, яқин атрофдаги ҳудудларда ҳам ҳис этилди.
- Пешку туманида — 2-3 балл атрофидаги куч билан, 39 км масофада;
- Газли шаҳрида — 2 балл, 51 км узоқликда;
- Қоракўл туманида — 2 балл, 73 км масофада.
Мутасаддилар зилзила оқибатида ҳеч қандай зарар ёки талафот қайд этилмаганини маълум қилмоқда. Айни пайтда сейсмологлар ер ости ҳаракатларини таҳлил қилиб, бундай воқеаларнинг такрорланиш эҳтимолини баҳоламоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз: мамлакатимизда зилзилага тайёрлик даражаси етарлими?