Одил Ҳамробеков Эрон чемпиони сафида фаолиятини давом эттиради
Маълумот учун, “Тракторсози” жамоаси ҳозирда Эрон Про Лигаси чемпионлик мақомини қўлга киритган. Ушбу клубда фаолият олиб бориш Ҳамробеков учун янги имконият ва катта тажриба мактабидир.
Жорий мавсумда Одил Ҳамробеков “Бунёдкор” сафида Суперлиганинг 15 та баҳсида майдонга тушди ва 1 та аниқ голли узатма билан жамоасига ёрдам кўрсатди. Унинг “қалдирғочлар” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган бўлса-да, икки томон келишуви асосида футболчи легионер сифатида ўз омадини синовдан ўтказишни маъқул кўрди.
Ҳамробековнинг Эрон чемпионатида ўйнаши нафақат унинг шахсий ривожи, балки терма жамоамиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки у хорижда тўп суриш орқали халқаро тажриба тўплаб, янада пишиб етилади.
Мухлислар эса энди “Тракторсози” жамоаси учрашувларини янада қизиқиш билан кузатишлари аниқ. Одил Ҳамробековга янги клубида омад тилаймиз!