Ҳусанов клуби Puma билан 1 млрд фунтлик шартнома тузди
Келишув камида 10 йилга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили клубга 100 миллион фунт олиб келади. Бу кўрсаткич аввалги, 2019 йилда тузилган шартномадаги 65 миллион фунтдан анча юқори.
Шу орқали «Манчестер Сити» нафақат молиявий имкониятларини янада мустаҳкамламоқда, балки футбол кийим-боши ва ҳомийлик бозорида янги стандартни белгиламоқда.