Meta овоз технологияси стартапи Play AI’ни сотиб олди
Play AI — интерактив овоз моделлари, реал вақтда мулоқот қилиш имконини берадиган AI тизимлар ва фойдаланувчи овозини табиий ва эмоцияли тарзда қайта ярата оладиган ечимлар устида ишлаётган компания. Унинг технологияси, маълумотларга кўра, Meta’нинг AI экотизимига, хусусан метаверс ва овозли ёрдамчи хизматларга жуда мос келади.
Meta ушбу харид орқали ўзининг LLaMA каби тил моделларини овоз платформалари билан бирлаштиришни ҳам режалаштирмоқда. Бу эса келажакда интерактив, реал вақтдаги овозли ёрдамчиларни яратишда муҳим қадам бўлиши мумкин.
Шартнома молиявий тафсилотлари ошкор этилмаган. Аммо инсайдерлар бу харид Meta’нинг AI соҳасидаги овоз ва мулоқотга доир амбициялари кучайиб бораётганини кўрсатади, деб ҳисобламоқда.