Хонзода: «Биз турмуш ўртоғим билан ажрашяпмиз»
Блогернинг сўзларига кўра, бир неча йиллик оилавий ҳаётдан сўнг уларнинг ҳаётга бўлган қарашлари фарқли бўлиб қолган ва айнан шу ҳолат ажралишга сабаб бўлган.
Қайд этиш жоизки, Хонзода илгари ижтимоий тармоқларда ўзининг оилавий ҳаётини фаол намойиш қилиб келган. Жуфтлик ўзларининг бахтли ҳаётлари билан кўплаб фойдаланувчиларнинг ҳурматини қозонган эди. Айни пайтда блогернинг Instagram’да 2,6 миллион обуначиси мавжуд.