Ўзбекистонда юк ташиш нархлари 37% га ошди
ATI таҳлилчиларига кўра, ички юк ташиш бозорида фаоллик сезиларли даражада ошган. Мамлакат бўйлаб юк етказиб беришга қаратилган аризалар сони ўтган йилнинг иккинчи чорагига нисбатан 73% га кўпайган.
Бу тенденция Давлат статистика қўмитаси маълумотлари билан ҳам тасдиқланади. 2025 йилнинг биринчи беш ойида транспорт хизматлари бозори 14% га ўсиб, 70,7 трлн сўмга етган.
Экспорт юк ташиш хизматлари тарифлари эса барқарор қолган. Аммо чет элларга юк етказиш бўйича аризалар сони чорак якунларига кўра 89% га ўсган. Энг кўп юк экспорт қилинган йўналишлар — Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь.
Импорт юк ташиш хизматларига аризалар сони ўтган йилга нисбатан 34% га ошган бўлса-да, аввалги чоракка нисбатан 15% га камайган. Бу соҳага оид тарифлар эса ўзгармаслигича қолган.