UzAuto Onix, Tracker ва Дамас учун бошланғич 20% билан олишни таклиф қилмоқда
Янги шартларга кўра, энди харидорлар ушбу автомобилларни 20% дастлабки (аввал 50% эди) билан ва йиллик 0% дан бошланувчи фоиз ставкалари асосида бўлиб тўлаш орқали сотиб олиш имконига эга бўлади.
Шунингдек, “UzAuto Motors” автомобил хариди бўйича расмийлаштириш жараёнини ҳам соддалаштирганини маълум қилди. Бу эса мижозлар учун тезкор ва қулай шарт-шароит яратади.