Ҳиндистон квант соҳасида дунё бозорига чиқмоқчи
QpiAI — Бангалорда жойлашган стартап бўлиб, квант компьютерлари, сунъий интеллект ва автоматлаштирилган “чип” лойиҳалаш технологияларини бирлаштирган ҳолда ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Компания квант дастурий таъминоти ва қурилмаларидаги муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек, дунё бозорида рақобатбардош маҳсулотлар яратишни мақсад қилмоқда.
QpiAI томонидан ишлаб чиқилаётган янги “QpiAI Falcon” квант компютери ва уни қўллаб-қувватловчи программалар Google, IBM каби компаниялар билан рақобат қилиш учун мўлжалланган. Ҳиндистон ҳукумати эса стартапга инвестициялар, инфратузилма ва сиёсий кўмак орқали тўлиқ қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.
Мутахассисларга кўра, бу ташаббус Ҳиндистонни нафақат минтақавий, балки глобал квант технологиялари бозоридаги асосий ўйинчига айлантириши мумкин.