China Eastern Airlines Тошкентга илк рейсини амалга оширди
Биринчи самолёт 2025 йил 16 июль куни соат 14:38 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бортда 137 нафар йўловчи бўлган. Улар пойтахт ҳаво бандаргисида тантанали тарзда кутиб олинди.
Маълум қилинишича, мазкур йўналиш бўйича парвозлар ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Йўлда ўтиш вақти тахминан 4,5 соатни ташкил этади. Парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Чипталар нархи 6,2 миллион сўмдан бошланади.