Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 25 давлат қаторида
Ўзбекистон 25-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ортда қолдирди: Қозоғистон 73-ўрин, Қирғизистон эса 101-ўринни эгаллади.
Numbeo рейтинги фойдаланувчилар ўртасидаги сўровномалар асосида шаклланади ва расмий статистика эмас, балки жиноятчилик даражасига нисбатан субектив фикрни акс эттиради.
Энг хавфсиз давлатлар қаторида БАА, Андорра ва Қатар етакчилик қилмоқда. Энг хавфли мамлакатлар сифатида эса Гаити, Папуа – Янги Гвинея ва Венесуэла қайд этилган.