Ўзбекистонга пул ўтказмалари 8,2 млрд долларга етди
Энг кўп маблағ Россиядан юборилган — 6,4 миллиард доллар. Қозоғистон ва АҚШ ҳам пул ўтказмалари бўйича етакчи учликдан жой олган. Шунингдек, Жанубий Корея ва Туркиядан ҳам актив трансферлар қайд этилган.
Марказий банкнинг таъкидлашича, пул ўтказмаларининг ўсиши миллий валюталарнинг мустаҳкамланиши ва меҳнат миграцияси юборувчи мамлакатларда ишчи кучига бўлган юқори талаб билан боғлиқ.
Бундан ташқари, меҳнат миграциясининг географияси кенгайгани ҳам бу жараёнга таъсир қилган. Маблағлар асосан пул ўтказиш тизимлари орқали юборилган, шундан сўнг P2P ўтказмалар ва SWIFT молиявий платформаси орқали амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чорагидаги пул ўтказмалари Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи даромад манбаларини ижобий ҳолатда сақлаб туришда муҳим роль ўйнади. Жорий ҳисобда сальдо мос равишда 148,9 миллион доллар ва 2,2 миллиард долларни ташкил этди.