Кападзе Лёв ва Билич ҳақидаги гапларга изоҳ берди
«Ростини айтсам, нима бўлаётганини тушунмайман. Мен ҳам бу янгиликни ижтимоий тармоқларда кўрдим. Футбол ассоциациясидан менга ҳеч қандай маълумот берилмади. Ҳеч кимни олиб келиш ҳақида ҳам гап бўлмаган. Бу хабарни қандай изоҳлашимни билмайман», — деди миллий жамоа мураббийи.
Кападзе бу хабарлар ёлғонми ёки ростлигини билмаслигини, айни пайтда терма жамоа бош мураббийи сифатида ишини давом эттираётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек футболчиларини Германия термасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв ёки Россиянинг “Локомотив” жамоасида ишлаган Славен Билич бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.