Ўзбекистон Халқаро журналистлар уйига аъзо бўлди
Ушбу ташкилотда мамлакат номидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллик қилади.
Ўзбекистоннинг International Home of Journalists ташкилотига қабул қилиниши Хитойнинг Цзянси вилоятида ўтказилган халқаро медиафоруми доирасида амалга ошди. Форум «ОАВ кучи: цивилизациялар ўртасида мулоқот ва журналистларнинг глобал модернизацияга таъсири» мавзусида бўлиб ўтди.
Тадбирда АҚШ, Германия, Франция, Россия ва Беларусь каби 60 та мамлакатдан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.