Тошкентнинг икки туманида газ вақтинча ўчирилади
Таъмирлаш ишлари муносабати билан 8 август куни пойтахтнинг икки туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда газ таъминоти филиали маълум қилди.
Янгиҳаёт туманида соат 10:00 дан 18:00 гача “Бинокор” маҳалласида газ бўлмайди. Бу ҳудудда 78 та якка тартибда қурилган уйлар ва 5 та улгуржи истеъмолчи мавжуд.
Сергели туманида эса соат 11:00 дан 16:00 гача “Эшонбулоқ” маҳалласида газ таъминоти тўхтайди. Бу ерда 580 та якка тартибдаги уй, 2 та икки қаватли уй ва 18 та улгуржи истеъмолчи мавжуд. Таъмирлаш ишлари тугагач, газ таъминоти қайта тикланади. Газ таъминоти филиали юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.