“Араш - бюджетни талаш?”
Эронлик таниқли хонанда, поп юлдуз, Араш Лабаф Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 15-17 август кунлари бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” халқаро мусиқа фестивалида иштирок этади.
Арашни Андижон вилояти ҳокимлиги таклиф қилган.
Аммо Араш Ўзбекистонда судга тортилган ва унга “Нигора Медиа Групп” МЧЖга 25 минг доллардан ортиқ зарарни тўлаш мажбурияти қўйилган.
Аммо, Араш учоқдан тушганидан сўнг, Ўзбекистон Прокуратураси ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан зарарни тўлаш учун ушлаб қолинадими...