Добавить новость
World News

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Ўзбекистон Фаластин фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда

Сўнгги пайтда Фаластиндаги вазият жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида бўлиб келмоқда. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотларига кўра, Ғазо аҳолисининг тўртдан бир қисми очликка яқин шароитда яшамоқда. 100 мингга яқин аёллар ва болалар тўйиб овқатланмасликнинг оғир шаклидан азият чекмоқда ва шошилинч даволанишга муҳтож.

Ўзбекистон ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён можарони халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори бўлиб келмоқда.

2023 йил 3 ноябрь куни президент Ш.Мирзиёев томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, ўт очишни тўхтатишга ва гуманитар мақсадларда сулҳга ўтишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, бу муаммонинг ягона ва энг адолатли ечими "икки халқ учун икки давлат" тамойили асосида қабул қилиниши керак. БМТ резолюцияларида белгиланганидек, Фаластин халқи мустақил давлат тузиш ҳуқуқига эга.

2023 йил ноябрь ойида Ш.Мирзиёев БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига (UNRWA) Ғазо секторидаги фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш учун 1,5 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

2024 йил 26 декабрь куни 100 нафар яраланган фаластинлик аёллар ва болалар кузатувчилари билан бирга Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Фаластиндан Ўзбекистонга олиб келинган фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча зарур шароитлар яратилди.

Улар вақтинча яшаш жойларига жойлаштирилди, тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли дори-дармонлар ва кундалик эҳтиёжлар билан тўлиқ таъминланди.

Ўзбекистон раҳбарияти қилинган ишлар билан чекланиб қолмасдан, фаластинлик меҳмонларнинг жамиятимизга мослаша олишларига янада кўмак бериш учун қўшимча чоралар кўришга қарор қилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 14 август куни бу йўналишда алоҳида чора-тадбирлардан иборат президент фармони қабул қилинди. Унинг мақсади – Ўзбекистондаги фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйишдан иборат.

Ҳужжатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ фаластинликларга манзилли ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Хусусан, уларга ижтимоий ва тиббий хизматлар, таълим олиш ва ишга жойлашиш каби имкониятлар берилиши белгиланди.

Жумладан, меҳмонларни жамиятимизга интеграция қилиш ишларини жадаллаштириш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш учун давлат мувофиқлаштириш механизми яратилмоқда.

Фаластин фуқароларининг Ўзбекистонда тез ва муносиб мослашувини таъминлаш мақсадида махсус Республика комиссияси тузилиб, унинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланди.

Биринчидан, меҳмонлар учун яратилган имкониятлар тўлиқ амалга оширилиши учун давлат органлари ва ташкилотларининг иши мувофиқлаштирилади.

Иккинчидан, меҳмонларнинг мамлакат бўйлаб жойлашуви ташкил этилиб, уларни манзилли равишда ўрнаштириш ва бу жараён билан боғлиқ ташкилий масалалар тезкор ҳал қилинади.

Учинчидан, комиссия меҳмонларнинг жамиятга уйғунлашувига доир масалаларни доимий равишда муҳокама қилиб, мавжуд муаммолар ва тўсиқларни бартараф этиш йўлларини излайди.

Тўртинчидан, Республика комиссияси бир ой ичида меҳмонларнинг эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларни ўрганиб, ҳар бир оила учун ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Комиссиянинг ишчи органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги белгиланмоқда.

Маҳалла даражасида меҳмонлар билан бевосита ишлар “маҳалла еттилиги” ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан амалга оширилади. Бу борада меҳмонларни маҳалланинг маънавий муҳитига уйғунлаштириш бўйича “маҳалла еттилиги” ва бошқа вакилларга қўшимча вазифалар юклатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бир ой ичида “маҳалла еттилиги”га юклатилган янги вазифаларга асосланиб, ички дастурларни ишлаб чиқади ва режа-жадвалга мувофиқ зарур чораларни амалга оширади.

Ушбу ёндашув меҳмонларни самарали қўллаб-қувватлаш ва уларнинг янги муҳитга тез мослашишини таъминлашга хизмат қилади.

Фармон билан фаластинлик меҳмонларни ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олиш ҳам назарда тутилмоқда.

Меҳмонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қуйидаги вазифалар юклатилди:

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой ичида ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган меҳмонларга қонунда белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронлик статусини беришни таъминлайди;

– икки ҳафта ичида етарли иш стажига эга бўлмаган кекса меҳмонларга нафақа тайинлашни йўлга қўяди.

Бундан ташқари, меҳмонлар учун қўшимча имтиёзлар белгиланди:

– ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмонга (I ва II гуруҳ ногиронларидан ташқари) ҳар ой минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси тўланади;

– меҳмонлар оилаларига яшаш жойи учун ижара харажатлари қоплаб берилади;

– фарзанд туғилганда ва дафн маросими учун бериладиган бир марталик нафақалар Ўзбекистон фуқароларига тўланадиган миқдорда амалга оширилади;

– ҳар бир оилага бирламчи зарурий воситалар (ноозиқ-овқат маҳсулотлари) хариди учун бир марталик кўтарма пули тўланади;

– ҳар бир оилага индивидуал ёрдам кўрсатиш учун маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади, у оиланинг эҳтиёжлари ва талабларини қондиришга кўмаклашади.

Бу чоралар меҳмонларнинг турмуш даражасини яхшилаш ва уларга кўпроқ эътибор қаратишга хизмат қилади.

Фармонда алоҳида урғу фаластинлик меҳмонларнинг фарзандларини таълимга жалб қилишга берилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги меҳмонлар фарзандларининг таълим олишига кўмаклашади:

– меҳмонлар яшайдиган жойга қараб, болаларни давлат мактаблари ва болалар боғчаларига жойлаштиради;

– ҳар бир боланинг ўқув ва тарбия жараёнига мослашиши учун мактаб ва боғчалардаги раҳбар ўринбосарларини масъул қилиб тайинлайди;

– Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда болаларнинг таълимга кўникиши ва уларнинг ривожланишини доимий назорат қилиш чораларини кўради.

Бу қадамлар меҳмонлар фарзандларига юртимизда яхши таълим олиш ва муҳитга тез мослашиш имконини беради.

Меҳмонлар ва уларнинг фарзандларига таълим соҳасида қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

болалар боғчаларида имтиёзлар.

Меҳмонларнинг фарзандлари давлат болалар боғчаларига бепул қабул қилинади. Ота-оналар 2028 йил 1 январгача боғча хизматлари учун тўловдан озод қилинади;

навбатсиз жойлаштириш.

Меҳмонларнинг болалари давлат боғчалари ва мактабларига “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг талабномаси асосида навбатсиз қабул қилинади;

қўшимча таълимда имкониятлар.

Меҳмонлар фарзандларига мактабларда қўшимча таълим (касб-ҳунар, ахборот технологиялари ва олий таълимга тайёргарлик) бепул тақдим этилади. Бу харажатлар тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади;

хорижий дипломларни тез тан олиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги меҳмонларнинг хорижда олинган таълим ҳужжатларини 2 ой ичида тестсиз ва йиғимсиз тан олади.

Ушбу чоралар меҳмонлар ва уларнинг оилаларига Ўзбекистонда таълим олиш ва муҳитга тез мослашиш учун кенг имкониятлар яратади.

Фармон билан, шунингдек, фаластинлик меҳмонларнинг соғлиғини қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳмонларни яшаш жойига яқин оилавий шифокор пунктлари, поликлиникалар ва туман (шаҳар) марказий поликлиникаларида рўйхатга олишни таъминлайди.

Меҳмонларга давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатишда камбағал оилаларга бериладиган имтиёзлар қаторида ёрдам йўлланмалари ажратилади.

Бу чоралар меҳмонларга тез ва сифатли тиббий хизмат олиш имконини беради.

Фармонда фаластинлик меҳмонларга Ўзбекистонда иш, касбий бандлик масаласида ҳам ёрдам бериш алоҳида топшириқ сифатида кўрсатиб ўтилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бир ой ичида меҳмонларнинг иш топишига ёрдам бериш ва уларга замонавий касб-ҳунар ўргатиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, Халқ банки ва бошқа тижорат банклари меҳмонларни тадбиркорликка жалб қилиш учун амалий чоралар кўради. Бу борада “Оилавий тадбиркорлик”, “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурларидан фойдаланилади.

Меҳмонларга молиявий ёрдам кўрсатиш, буюртмалар қабул қилиш ва ажратилган маблағларнинг сарфланишини назорат қилиш маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчилари зиммасига юкланади.

Фармонда, шунингдек, фаластинлик меҳмонларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ барча ишларни молиялаштириш ҳам назарда тутилган ва унинг механизми белгиланган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошида махсус жамғарма ташкил этилади. Ушбу жамғарма меҳмонларнинг эҳтиёжларини қондириш ва уларга кўмаклашиш учун молиявий манба бўлиб хизмат қилади.

Жамғарма қандай шаклланади?

– юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ва ҳомийлик ёрдамлари;

– халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар;

– жамғарманинг вақтинча ишлатилмаган пулларини банк депозитларига қўйишдан олинадиган фоизлар.

Пул қаерга сарфланади?

– меҳмонлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва хизматларни ташкил этишга;

– турли харажатларни қоплаш ва қўллаб-қувватлаш тадбирларига;

– моддий ёрдам ва ижтимоий ёрдам чораларини амалга оширишга.

Бу жамғарма меҳмонларнинг муаммоларини енгиллаштириш ва уларга янада яхши шароитлар яратишга хизмат қилади.

Махсус жамғарма қандай бошқарилади?

Меҳмонларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган махсус жамғарма маблағлари Республика комиссиясининг қарорига кўра сарфланади. Харажатлар йўналишларига ўзгартириш киритиш ҳам фақат шу комиссия қарори билан амалга оширилади.

Меҳмонларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган уй-жой ёки транспорт воситалари каби мол-мулклар маҳаллий ҳокимликлар балансига ўтказилади ва уларни бошқариш Республика комиссиясига юклатилади.

Бу тартиб жамғармадан фойдаланишда очиқлик ва тартиб-интизомни таъминлайди, меҳмонларга ёрдам эса янада уюшқоқлик билан амалга оширилади.

Фаластинлик фуқароларни қўллаб-қувватлаш чоралари нафақат раҳм-шафқат акти, балки мамлакатнинг гуманитар соҳадаги ишончли ҳамкор сифатидаги халқаро имижини мустаҳкамлаш йўлидаги стратегик қадамдир.

Ушбу ташаббуслар Ўзбекистоннинг инсонпарварлик сиёсати, қадриятларига содиқлиги ва фаластинликларга нафақат вақтинча ёрдам, балки уларнинг жамиятга тўлақонли интеграцияси учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media









103news.com — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 103news.com.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.

Другие популярные новости дня сегодня


Новости 24/7 Все города России



Топ 10 новостей последнего часа



Rss.plus


Новости России







Rss.plus
Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России