Кембриж луғати «skibidi», «delulu» каби янги сўзларни қўшди
Кембриж луғати замонавий интернет маданиятидан кириб келган бир қатор янги сўзлар билан тўлдирилди. Улар орасида TikTok ва zoomerлар орасида машҳур бўлган “skibidi”, “delulu” ва “tradwife” каби атамалар ҳам бор, деб ёзади Pravilamag.
Мутахассислар таъкидлашича, ушбу неологизмлар оддий интернет тренди эмас, балки инглиз тилида мустаҳкам ўрин олган сўзларга айланиб улгурган. “Интернет маданияти тилни ўзгартирмоқда ва бу жараённи кузатиш жуда қизиқ”, – дейди луғатнинг лексикон менежери Колин Макинтош.
“Skibidi” бир нечта маънода ишлатилади: совуқ, ёмон ёки ҳазил тарзида. Масалан: “Нима skibidi қиляпсан?”. “Delulu” эса delusional сўзидан келиб чиққан бўлиб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ишончни англатади. “Tradwife” эса уй ва оилага тўлиқ бағишланган турмуш тарзини қўлловчи аёлларни ифодалайди.
Шунингдек, луғатга яна қатор янги атамалар киритилди:
“Brooligarchiya” – сиёсатда таъсирини оширишга интилган бой ва нуфузли дўстлар тўдаси.
“Сичқонча jiggler” – ишлаётгандек кўрсатиш учун компьютер фаолиятини сунъий равишда сақлайдиган қурилма ёки дастур.
“Ишчи турмуш ўртоқ” – яқин ва ишончли иш ҳамкасбини англатади.
Шу тариқа, интернет маданияти ва TikTok трендлари замонавий инглиз тилига тобора катта таъсир кўрсатмоқда.