Наманганда имомларнинг хотинларидан ҳижобни ечиш талаб қилинди
Август ойи бошларида Наманган шаҳрида ўтказилган йиғилишда имомлар, уларнинг ноиблари ва мутаваллиларнинг хотинларидан ҳижобни ечиб, рўмолни орқасидан ўраб юриш талаб қилинди.
Бу ҳақда Озодликка шикоят қилган, исми сир қолишини сўраган имомлардан бирининг айтишича, Наманган шаҳридаги масжидлар имомларининг хотинлари махсус мажлисга чақиртирилиб, улардан ҳижобдан воз кечишни, акс ҳолда эрлари ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Наманган вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар...