Олий суд: Мубашшир Аҳмад ишида судга босим қилманг
Қарийб уч ярим ой муқаддам Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган диний олим ва блогер, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов устидан суд жараёни бошланди.
У Ўзбекистон жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айбланмоқда. Терговга кўра, Турсунов ўз ахборот платформалари орқали қонунга зид маълумотларни тарқатган.
19 август куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида бўлиб ўтган дастлабки маҳкамада Турсунов ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, жамоат...