АИ технологияси саратонни даволашга янги умид бермоқда
Оксфорд Университети олимлари саратон касаллигига қарши вакциналарни ишлаб чиқишда сунъий интеллект суперкомпьютеридан фойдаланмоқда.
“Dawn” суперкомпьютери жамоага 10,000 соат ишлаш имконини беради. У беморлар маълумотларини тезкор таҳлил қилиб, уларнинг ўзаро боғлиқликларини аниқлашга ёрдам беради.
Тадқиқотчилар олинган натижаларни Оксфорд Neoantigen Atlas'га киритиб, Буюк Британияда саратон вакциналари тадқиқотларини қўллаб-қувватламоқчи.
Олимларнинг умид қилинишича, суперкомпьютер ёрдамида олинган натижалар нафақат вакциналарни тезроқ яратишга, балки келажакда саратон ва бошқа касалликларни даволаш соҳасида янги имкониятлар очишга ёрдам беради.