ЎФА терма жамоа аъзоларига BYD совға қилгани учун 340 минг доллар жарима тўлайди
Uz24.uz ёзишича, шу йилнинг 10 июн куни бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қатар учрашувидан сўнг футболчиларни мукофотлаш маросимида BYD автомобилларининг майдонга киритилиши расмий тартибга хилоф ҳаракат сифатида баҳоланди.
Жарима ҳақида маълумотлар:
– Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг интизом қўмитаси қарорга кўра, Ўзбекистон футбол ассотсиацияси 340 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
– ОФК мезбон давлатлардан стадион ҳудудида ва атрофида фақат расмий ҳомийлар брендигина кўрсатилишини талаб қилади.
– Чунки ҳар бир мезбон жамоага жаҳон чемпионати саралаш баҳслари учун молиявий тўлов амалга оширилади, ва Ўзбекистон бу талабни бажармагани учун жарима тўлаши керак бўлди.