Нега Ўзбекистон дунё ўзбекларининг тарихий ватани ва ёрдамчиси эмас?
Ассалому алайкум, ҳурматли Озодлик радиоси.
21 октябрь — Ўзбек тили куни арафасида атрофдаги ўзбекларда, шу жумладан Туркманистонда ҳам, ўзбек тилига бўлган истак, хоҳиш ва соғинч кучаймоқда.
Туркманистонда 2022 йилда ўтказилган аҳолини рўйҳатга олиш натижаларига кўра, аҳолининг расман 9,1 фоизи, яъни 642 минг кишидан ортиғи этник ўзбеклар деб кўрсатилган. Туркманистоннинг Тошҳовуз ва Лебап вилоятларида истиқомат қилувчи ўзбеклар асрлар давомида бу заминда қўшни туркманлар, тожиклар,...