Константин Генич "Реал"–"Барселона" ўйини қандай ҳисобда якунланишини айтди
Таниқли шарҳловчи Константин Генич Испания чемпионатининг ўнинчи турида "Реал" ва "Барселона" учрашувига ўз фикрини билдирди. Жамоалар илк "Эл Класико"ни Мадридда, 26-октябрь, якшанба куни ўтказади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади. Геничнинг айтишича, ўтган мавсумда "Барселона" "Реал" устидан тўлиқ устунликка эришган.
Бироқ бу сафар у шундай натижа кутмаяпти. Унинг фикрига кўра, ҳар икки жамоа ҳозир ҳужумда кучли, лекин ҳимояда муаммолари бор.
Шарҳловчи натижа борасида 2:2 ҳисобидаги дуранг эҳтимоли юқорилигини таъкидлади. Euro-football.ru ёзишича, ўтган мавсумда "Барселона" "Реал"ни тўрт марта мағлуб этган: 5:0, 5:2, 3:2 ва 4:3 ҳисоблари қайд этилган.
"Эл Класико" ҳар доим катта қизиқиш уйғотади ва бу сафарги баҳсда ҳам муросасиз кураш кутилмоқда. Жамоалар олдинги учрашувлардаги натижаларни такрорлашга ҳаракат қилади.