29 октябрь учун валюта курслари эълон қилинди
Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил 29 октябрь куни учун хорижий валюталарнинг расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, асосий валюталарнинг кўпчилиги арзонлаган, фақат япон иенаси ва қозоқ тенгеси озгина кўтарилди.
• АҚШ доллари — 48,99 сўмга арзонлаб, 12 004,47 сўм бўлди.
• Евро — 33,00 сўмга пасайиб, 13 993,61 сўм.
• Фунт стерлинг — 97,79 сўмга арзонлаб, 15 987,55 сўм.
• Россия рубли — 2,21 сўмга пасайиб, 150,22 сўм.
• Хитой юани — 5,51 сўмга арзонлаб, 1 690,87 сўм.
• Япон иенаси — 0,11 сўмга ошиб, 79,02 сўм.
• Қозоқ тенгеси — 0,01 сўмга кўтарилиб, 22,43 сўм.